platina.uz
Жамият

Ўзбекистонда ишсизлик даражаси тушиб кетди

Бу кўрсаткич 2028 йилга бориб, 5,9 фоизгача тушиши мумкин. 

Ўзбекистонда ишсизлик даражаси тушиб кетди

Халқаро валюта жамғармаси маълумотига кўра, Ўзбекистонда ишсизлик даражаси 8,4 фоизни ташкил этади. Ўтган йили бу кўрсаткич 8,9 фоиз бўлган. Қўшни Қозоғистонда бу кўрсаткич 4,8 фоиздир.

ХВФ прогнозига кўра, Ўзбекистонда ишсизлик 2028 йилга бориб, 5,9 фоизгача тушиши мумкин.

Таиланд 2023 йил учун маълумотларга кўра (1,2%) 100 дан ортиқ мамлакатлар орасида энг паст ишсизликка эга. Ишсизликнинг паст даражаси (3 фоиздан паст) Осиёнинг бошқа бир қатор йирик иқтисодиётларида – Япония, Жанубий Корея, Ветнамда ҳам кутилмоқда. Европа давлатлари орасида энг паст ишсизлик даражаси Швейцария, Чехия ва Андоррада (3 фоиздан кам). Евро ҳудудида ишсизлик ўртача даража 6,6% ни ташкил қилади, тарқалиши эса Германияда 3,3% дан Испанияда 11,8% гача.

2023 йилдаги энг юқори ишсизлик Суданда (46%). Жанубий Африка республикаси иккинчи ўринда - 32,8% даражаси БРИКСга аъзо давлатлар орасида энг юқори кўрсаткичдир.

ХВФ прогнози Ҳиндистонга оид маълумотларни ўз ичига олмаса-да, бошқа манбаларга кўра, октябр ойида у ерда ишсизлик 10% гача кўтарилган.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid