Тошкентдаги ресторанда ёнғин чиқди
Ҳодиса оқибатида қурбонлар кузатилмаган.

Тошкентнинг Шайҳонтоҳур туманида жойлашган ресторанда ёнғин чиқди. ФВВ хабарига кўра, ҳодиса 23 октябр куни соат 04:51 да Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани “Шайхонтоҳур” МФЙ, Зулфияхоним кўчаси 21-уйда жойлашган манзилда содир бўлган.
Хабарга кўра 4 та ёнғин-қутқарув экипажи воқеа жойига соат 04:54 да етиб бориб, ёнғин соат 05:29 да ўчирилган.
Ёнғиндан рестораннинг 200 кв.м. майдони сақлаб қолинган.
Ходиса оқибатида фуқароларни куйиш тан-жароҳати олиш ва ҳалок бўлиш ҳолатлари қайд этилмади.
Ёнғиннинг зарари аниқланмоқда.
Олдинроқ 2022 йилнинг ўзидаёқ 10 260 та ёнғин рўй бериб, 284 киши жабрлангани, 107 киши вафот этгани, жисмоний ва юридик шахсларга 214,6 млрд. сўмлик зарар етказилгани хабар берилганди.