Ҳеч ким амал қилмаётган қўшалоқ мораторий
Platina.uz мухбири воқеа жойини ўрганди.

Президент Ўзбекистонда дарахт кесишга ва Тошкентда қурилиш қилишга мораторий эълон қилган. Пойтахт бош режаси тасдиқланмагунча қурилиш тақиқланган.
Миробод тумани Қўйлиқ-1 мавзесида бир неча ўнлаб мевали дарахтлар кесилиш арафасида турибди, чунки у ерда янги уй қуришмоқчи. Platina.uz мухбири воқеа жойини ўрганди.


У ерда ҳали қурилиш бошланмаган, аммо бунёд этиладиган уй лойиҳаси, чизмалари катта баннерларга чиқарилиб, боғ ҳудуди ўраб, кўздан тўсиб қўйилган.


Дарахтларни кесишга Экология вазирлиги рухсат берган-бермаганини аниқлашнинг имкони бўлмади. Вазиятни мутасаддилар ўрганиб чиқишига умид қилиб қоламиз.

