platina.uz
Жамият

Австрияда икки ўзбекистонлик авиаҳалокатга учради

Шифокорларнинг хабар беришича, K.Н. ва A.Х.ларга зарур ёрдам кўрсатилмоқда.

Австрияда икки ўзбекистонлик авиаҳалокатга учради

4 октябрь куни Австриянинг Дикс шаҳри яқинида ўқув самолётида бўлган икки нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалокатга учраган. Бу ҳақда "Дунё" АА хабар берди.

Ўзбекистон элчихонаси хабарига кўра, 21 ёшли K.Н. ва A.Х. Словениядаги "Aviation Career Center" авиамактабининг талабалари ва ҳозирда Каринтия федерал ери клиникаларда даволанмоқда.

Ўзбекистон дипломатлари ватандошлар билан боғланди. Шифокорларнинг хабар беришича, K.Н. ва A.Х.ларга зарур ёрдам кўрсатилмоқда.

Шунингдек, элчихона Каринтия ҳуқуқ-тартибот идоралари вакиллари, тиббиёт муассасалари маъмурияти ва бошқа тегишли ташкилотлар билан алоқа ўрнатди ва вазиятни назоратга олди, дейилади хабарда.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid