platina.uz
Жамият

Ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб беришни ваъда қилган фирибгарлар ушланди

Ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб беришни ваъда қилган фирибгарлар ушланди
Сирдарёда ҳайдовчилик гувоҳномасини беришни ваъда қилган фирибгарлар аниқланди.  Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди. Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент, ДХХ ва ИИБнинг Сирдарё вилояти бошқармалар томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаролар Ш.А ва Ш.Б. фуқаро А.С.нинг ишончига кириб, унга 680 АҚШ доллари эвазига “В, С” тоифали ҳайдовчилик гувоҳномасини тайёрлаб беришни ваъда қилишиб, шундан 600 АҚШ долларини олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган. Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid