Сайт билан судлашмоқчи бўлган раҳбар ишдан олинди
Баҳром Шариповнинг янги иш жойи ҳозирча маълум қилинмаган.

Бахром Шарипов бошқа ишга ўтиши муносабати билан Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси раиси лавозимидан озод этилди. У мазкур лавозимда 2017 йилдан бери ишлаб келаётганди.
Бу ҳақда қўмита матбуот хизмати хабар берди.
Баҳром Шариповнинг янги иш жойи ҳозирча маълум қилинмаган. У жорий йилда Kun.uz сайтини судга бериб жамоатчилик эътиборига тушганди. Сайтни судга берган Шарипов бир кун ўтгач аризасини қайтиб олганди.