Хоразм вилояти ИИБга янги бошлиқ тайинланди
Аввалги раҳбар Даврон Назармуҳаммедов вазир Пўлат Бобожоновнинг ўринбосари бўлганди.

Полковник Султанходжаев Равшан Иркинович Хоразм вилояти ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар у Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари — Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи лавозимида хизмат қилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалги бошлиқ Даврон Назармуҳаммедов вазир Пўлат Бобожоновнинг ўринбосари этиб тайинланганди.