Жамшид Хўжаев ҳоким ўринбосари бўлди
Тайинловга қадар у Ёшлар ишлари агентлиги директорининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Хўжаев Жамшид Бахтиёрович Навоий вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.
Жамшид Хўжаев 1987 йил Навоий вилоятида туғилган. Маълумоти - олий, мутахассислиги - миллий истиқлол ғояси, ҳуқуқ ва маънавият асослари ўқитувчиси. “Дўстлик” ордени совриндори.
Тайинловга қадар у Ёшлар ишлари агентлиги директорининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.