Тошкентдаги шифохонада туғилган эгизак қизалоқлар вафот этди
Ҳозирда ушбу ҳолат бўйича терговга қадар текширув давом этмоқда.

Ижтимоий тармоқда Тошкент шаҳрида яшовчи аёлнинг 6-сонли туғруқхона акушер-гинекологининг эҳтиётсизлиги сабабли эгизак фарзандлари вафот этганлиги ҳақида хабар тарқалди.
Тошкент шаҳар прокуратураси мазкур ҳолат юзасидан расмий баёнот билан чиққан.
Аниқланишича, 2023 йил 22 июнь куни 26 ёшли аёл Д.Ш. 26 ҳафталик муддатидан олдин эгизак чақалоқлар дунёга келтирган.
Иш ҳужжатларига кўра, 2023 йил 23 июнь кунида Мирзо Улуғбек туманида жойлашган шаҳар 6-сонли туғруқ комплексида 26 ёшли аёл Д.Ш.нинг фарзандлари Я.Турғунова ва Я.Турғуновалар вафот этган, дейилади.
Ҳозирда ушбу ҳолат бўйича терговга қадар текширув давом этмоқда.