platina.uz
Жамият

Чироқчи туманига янги ҳоким тасдиқланди

У 1999 йил Тошкент молия институтини, 2006 йил Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академиясини тугатган.

Чироқчи туманига янги ҳоким тасдиқланди

Файзулла Юсупов Чироқчи тумани ҳокими этиб тайинланди. Бугун халқ депутатлари Чироқчи тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Унда ташкилий масала кўриб чиқилган.

Сессияда депутатлар Файзулла Юсуповни Чироқчи тумани ҳокими лавозимига тасдиқлашди.

Файзулла Юсупов 1976 йил Қамаши туманида туғилган. У 1999 йил Тошкент молия институтини, 2006 йил Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академиясини тугатган.

Тайинловга қадар вилоят Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

Эслатиб ўтамиз, июл ойида Эргашев Зафар Исмоилович Чироқчи тумани ҳокими вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланганди. Аввалги ҳоким Чироқчи тумани ҳокими Эркаев Нодир Худайбердиевич 11 июл куни лавозимидан озод этилганди.

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid