platina.uz
Жамият

Амир Темур қабрининг очилиши бўйича ноёб расмлар тақдим этилди

Қайд этилишича, Самарқанд шаҳрида 1941 йил Гўри Амир мақбарасидаги Амир Темур қабрини очиш бўйича экспедиция ўтказилган.

Амир Темур қабрининг очилиши бўйича ноёб расмлар тақдим этилди

«Ўзархив» агентлиги Самарқанд вилоятида жойлашган Амир Темур қабрининг очилишига оид фотоларни оммага тақдим этди.

Қайд этилишича, Самарқанд шаҳрида 1941 йил Гўри Амир мақбарасидаги Амир Темур қабрини очиш бўйича экспедиция ўтказилган. Қабр очилишида экспедиция раиси Қори-Ниёзий Тошмуҳаммад Ниёзович ва антрополог Михаил Михайлович Герасимовлар бошчилик қилган.

Маълумот ўрнида, 2019 йили Президент фармони билан архив ҳужжатлари биринчи маротаба махфийликдан чиқарилганди. Таъкидланишича, фото ҳужжат ҳозирда Самарқанд вилоят давлат архивида сақланмоқда.

Тавсия этамиз

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid