Жиззах вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди
Шу пайтгача бу вазифани Баҳром Амонович Назаров бажариб келган.

Жиззах вилояти ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари лавозимига Ҳасанов Ҳамид Алишер ўғли тайинланди.
Ҳамид Ҳасанов меҳнат фаолиятини шу вақтга қадар Жиззах вилояти ҳокимлиги “Ягона буюртмачи хизмати” ДУК директори лавозимида олиб борган.
Шу пайтгача бу вазифани Баҳром Амонович Назаров бажариб келган. У 2021 йилда бу лавозимга тайинланганди.