platina.uz
Жамият

Халқаро ўз-ўзини парвариш қилиш куни

Platina.uz 24 июль санаси билан боғлиқ муҳим воқеликларни жамлади.

Халқаро ўз-ўзини парвариш қилиш куни

24 июл санаси билан боғлиқ хабарлар.

Халқаро ўз-ўзини парвариш қилиш куни.

1469 йил – Хуросон ҳукмдори султон Ҳусайн Бойқаронинг онаси Ферузабегим оламдан ўтди. Бу ҳақда тарихчи Хондамир шундай ёзади: “Яхши хислатли хоқон Абулғози Султон Ҳусайн Мирзонинг салтанат ва истиқлол нурлари Хуросон минтақаси вилоятларини мунаввар қилиб турган вақтда, ул ҳазратнинг юрт олувчи байроғи ойчаси хашамат соясини ул ўлкалар аҳолиси боши узра ташлаган пайтда подшоҳнинг онаси махди улё Ферузабегим 874 йил ўн тўртинчи муҳаррамида (милодий 1469 йил 24 июлда) оламдан ўтди ва юксак жаннатда хурлар гуруҳи билан ўтириб-турувчи бўлди”.

1863 йил – тарихчи Мирзо Олим Маҳдум Ҳожининг “Тарихи Туркистон” асарида қайд этилишича, Султон Сайидхон ибн Маллахон ҳижрий 1280 йил сафар ойининг еттинчи кунида (милодий 1863 йил 24 июлда) Қўқон хонлиги тахтини эгаллади.

1901 йил – ёзувчи О. Генри қамоқдан озод қилинди.

1908 йил – Туркияда 1876 йилги конституция янгиланди.

1937 йил – Бактериологик қўпорувчиликнинг олдини олиш чора-тадбирлари тўғрисида НКВД (Ички ишлар халқ комиссарлиги) Директиваси эълон қилинди. Унда сув таъминоти ва бактериологик станцияларда, илмий-тадқиқот институтлари ва лабораторияларда фаолият кўрсатаётган, микробиология билан шуғулланаётган “хорижий фуқаролар, совет фуқаролигини қабул қилган собиқ чет элликлар, чет мамлакатлар билан боғлиқ бўлган шахсларни” қамоққа олиш буюрилган эди.

1938 йил – Nestlé дунёдаги энг машҳур эрийдиган қаҳва брендининг биринчи партиясини чиқарди - Nescafé, шу туфайли бу ичимлик ўз машҳурлигини қозонди (биринчи эрийдиган қаҳва 1900-йилларда АҚШда ишлаб чиқарила бошланди, аммо бу ичимликнинг таъми анча ёмон эди).

1977 йил – Миср ва Ливия ўртасидаги тўрт кунлик уруш тугади.

1981 йил – Италияда барча масон ложалари ва махфий жамиятлари фаолияти тақиқланган.

1987 йил – IBM DOS 3.3 операцион тизимини чиқарди.

1990 йил – Киев шаҳар маъмурияти биноси ёнида биринчи марта кўк-сариқ байроқ кўтарилди.

1991 йил – Ҳиндистон иқтисодий режалаштиришдан воз кечишини эълон қилди.

1992 йил – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Тошкент” аэропортини кўчириш ҳақида”ги қарори қабул қилинди.

1993 йил – Россия Марказий банкининг совет услубидаги банкнотларнинг муомаласини тўхтатиш ва уларни ўз вақтида алмаштириш тўғрисидаги хабари эълон қилинди.

2018 йил – Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Миллий киноиндустрияни ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетида кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”, “Самарқанд давлат университети фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” қарорлари қабул қилинди.

2019 йил – Борис Жонсон Буюк Британия бош вазири бўлди.

2020 йил – Ўзбекистон Республикасининг “Инновацион фаолият тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинди.

2021 йил – “Ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолининг уй-жой шароитларини яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ҳукумат қарори қабул қилинди. Ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларга ипотека кредитлари бўйича кафилликлар бериладиган бўлди.

17-24 июль кунлари Литва давлати томонидан ўтказилган нуфузли 51-Халқаро физика олимпиадаси (IPhO) да илк бор ўзбекистонлик мактаб ўқувчиси ғолиб бўлди. Раил Хашаев — Тошкент шаҳридаги 71-мактаб ўқувчиси бронза медалини қўлга киритди. Мадина Хасанжонова — С.Сирожиддинов номидаги академик лицей ўқувчиси 4-даражали диплом билан тақдирланди.

Токиода старт олган ёзги Олимпиаданинг биринчи кунида ўзбекистонликлар бирорта ҳам ғалабага эришмади. Олимпия ўйинларининг биринчи кунида Ўзбекистон терма жамоаси таркибидаги 11 нафар спорт мусобақаларга қатнашиб, уларнинг 9 нафари ўз иштирокини якунлаган.

1999 йилнинг «16 февраль воқеалари»да айбланган 5 нафар фуқаро оқланди.

Таваллудлар.

1783 йил —Испаниянинг Лотин Америкаси мустамлакалари мустақиллиги учун курашувчи Симон Боливар;

1957 йил – Ўзбекистон Республикасининг Президенти Шавкат Мирзиёев таваллуд топган. Шавкат Мирзиёев ўзининг сиёсий фаолияти давомида Олий Совет депутати, Мирзо Улуғбек тумани, Жиззах ва Самарқанд вилоятлари ҳокими сифатида фаолият кўрсатди. 2003 йилнинг 11 декабридан республика Бош вазири бўлди. Ушбу лавозимга яна уч марта – 2005, 2010, 2015 йилларда Олий Мажлис палаталари томонидан қайта тасдиқланди. 2016 йил 4 декабрда мамлакатимиз ҳаётида муҳим сиёсий воқеа – Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови бўлиб ўтди. Сайловда Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан кўрсатилган номзод Шавкат Миромонович Мирзиёев 88,61 фоиз овоз олиб, Ўзбекистон Республикасининг Президенти этиб сайланди ва ҳозирги пайтга қадар ушбу масъулиятли вазифани адо этиб келмоқда.

1969 йил – америкалик актриса, қўшиқчи, раққоса ва моделер Женнифер Лопез таваллуд топган.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid