Туркия мигрантлар учун фуқаролик олишни қийинлаштирмоқчи
Эслатиб ўтамиз, Туркия энг кўп ўзбек муҳожирлар ишлайдиган давлатлардан бири саналади.

Туркия Евроинтеграциясига яқинлашиш мақсадида фуқаролик қонунчилигини кучайтириб, фуқаролик олишни мураккаблаштиришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Hurriyet нашри хабар берди.
Нашрнинг ёзишича, ҳозирданоқ муҳожир ва қочқинларга Туркия фуқаролигини беришни қийинлаштиришга ҳаракат қилинмоқда, бу айниқса Суриядан келганларга тегишли.
Маълум қилинишича, Туркия ва Европа Иттифоқи ўртасида визасиз режим жорий этилишига энг жиддий тўсиқ бу қочқинлар масаласидир.
Туркиянинг Европа Иттифоқи билан виза режимини ўрнатиши учун бошқа шартлар ҳам бор. Булар Швециянинг НAТОга қўшилиши ҳақидаги протоколни ратификация қилиш, сўз эркинлигини таъминлаш, шунингдек, Туркия орқали Европага ўтмоқчи бўлган сурияликларга яшаш шароитлари яратиб беришдир.
Эслатиб ўтамиз, Туркия энг кўп ўзбек муҳожирлар ишлайдиган давлатлардан бири саналади. Айрим ҳисоб-китобларга кўра, миллионга яқин ўзбекистонлик ушбу давлатда яшайди ва ишлайди.