platina.uz
Жамият

Ачинарли ҳолат: миллий гербарийни ким қутқаради?

Афсуски, шундай ноёб ашёлар сақланаётган хоналарда ҳаттоки ҳаво совуткич ҳам йўқ.

Ачинарли ҳолат: миллий гербарийни ким қутқаради?

Ўзбекистонда гербарий (турли ўсимликлардан олинган, қуритилган тур) фонди ва уни сақлаш бўйича шароитлар қандай? Соҳадаги аҳвол ва муаммолар юзасидан "Менинг юртим" телеканали лавҳа тақдим этди.

Гербарийсиз ботаника фани ва ундаги илмий изланишларни тасаввур қилиб бўлмайди.

Журналист Дилдора Абдухалилованинг ҳикоя қилишича, Ўзбекистон миллий гербарийси Марказий Осиёдаги энг йирик коллекцияларни ўзида жамлаган. Унда XVIII асрдан токи ҳозиргача йиғилган 1,5 миллиондан зиёд ўсимлик турлари сақланади.

Афсуски, шундай ноёб ашёлар сақланаётган хоналарда ҳаттоки ҳаво совуткич ҳам йўқ. Намуналар 1927 йилдан қолиб кетган шкафларда сақланади. Лаборатория шароитида сақланиши керак гербарийлар очиқда турибди, бу ерда ходимлар ҳам ишламоқда.

Жаҳон стандартларига кўра, гербарийлар -18 ёки -20 даража совуққача бўлган ҳароратда сақланиши лозим, намлик 45-50 фоизни ташкил этиши лозим.

"Агар гербарий фондимизни йўқотсак, илм-фандаги йирик объектни бой берган бўламиз. Хориж давлатлари фойдаланадиган ўн томлик "Ўрта Осиё аниқлагичи" бизнинг гербарийга асосланиб ёзилган"—дейди Ўзбекистон флораси лабораторияси катта илмий ходими Дилором Тожиддинова.

Лавҳа охирида журналист масъуллардан ушбу соҳага эътибор беришни сўраб мурожаат қилган.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid