platina.uz
Жамият

Қурилиш вазирига янги ўринбосар лавозими жорий этилди

Янги Тошкент шаҳрини барпо этиш дирекцияси директори ҳам бўлади.

Қурилиш вазирига янги ўринбосар лавозими жорий этилди

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири ўринбосари – Янги Тошкент шаҳрини барпо этиш дирекцияси директори лавозими жорий этилди.

“Янги Тошкент шаҳрини барпо этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарорида шу ҳақда сўз боради.

Қарорга кўра, Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида давлат муассасаси шаклида Янги Тошкент шаҳрини барпо этиш дирекцияси ташкил этилади.

Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш, шу жумладан, кўп квартирали уйлар, ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш объектларини қуриш учун ер участкалари Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг қарорига мувофиқ “E-auksion” электрон савдо платформаси орқали аукцион савдоларида сотилади ёки ижарага берилади.

Қарорга мувофиқ, 2027 йил 1 январгача дирекция, инвесторлар, бош лойиҳа ва бош пудрат ташкилотлари Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган, четдан олиб келинадиган қурилиш техникаси, асбоб-ускуна, бутловчи буюмлар, эҳтиёт қисмлар учун божхона божи тўлашдан озод қилинади.

Янги Тошкент шаҳрини барпо этиш мақсадида Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ ва Ўрта Чирчиқ туманларидан жами 19729,4 гектар ер майдони ажратилган.

Мазкур майдоннинг 12905,7 гектари қишлоқ хўжалиги ерлари ва 6823,7 гектари бошқа ер тоифасидаги ерлардир. Мазкур ерлардан фойданувчилар эса 772 тани ташкил этмоқда. Жумладан:

  • фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари ерлари — 13185 гектар (242 та);
  • ёрдамчи хўжаликлар ва иссиқхона ерлари — 203,8 гектар (49та);
  • деҳқон хўжаликлари — 323,5 гектар (100 та);
  • ўзга ердан фойдаланувчилар — 2263,2 гектар (379 та);
  • аҳоли томорқалари — 3012,6 гектар;
  • маҳаллий ҳокимият заҳирасидаги ерлар — 60,5 гектар (2 та);
  • каналлар ва йўлларга ажратилган ерлар — 680,5 гектар.
© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid