platina.uz
Жаҳон

Табиий офат туфайли қозоқ вазири ишдан олинди

Президент ҳалок бўлган ўрмон хўжалиги ходимларининг оила аъзолари билан учрашган.

Табиий офат туфайли қозоқ вазири ишдан олинди

Қозоғистоннинг Абай вилоятида содир бўлган ўрмон ёнғини ортидан президент томонидан Фавқулодда вазиятлар вазири Юрий Ильин ишдан олинган.

Қозоғистон раҳбари "Семей орманı" қўриқхонасидаги кенг кўламли ёнғин оқибатида ҳалок бўлган ўрмон хўжалиги ходимларининг оила аъзолари билан учрашди. Қосим-Жўмарт Тўқаев уларга ҳамдардлик билдирган. Абай вилоятида содир бўлган ўрмон ёнғинида ҳалок бўлганлар хотираси учун 12 июнь кунини Қозоғистонда умуммиллий мотам куни деб эълон қилинди.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон шарқидаги Абай вилоятида табиий ёнғин сабабли 14 киши ҳалок бўлган.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid