Шавкат Мирзиёев Эронга боради
Ташриф арафасида Теҳронда икки давлат ишбилармон доиралари иштирокида бизнес-форум бўлиб ўтади.

Шавкат Мирзиёев 18 июнь куни Эронга ташриф буюради. Бу ҳақда Эрон Савдони ривожлантириш ташкилоти Марказий Осиё, Россия ва Кавказ департаменти бош директори Раҳматулла Хормали Тошкентда тадбиркорлар билан учрашувда айтиб ўтди.
Ташриф арафасида Теҳронда икки давлат ишбилармон доиралари иштирокида бизнес-форум бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, 14 сентябрь куни Эрон президенти Иброҳим Раисий расмий ташриф билан Ўзбекистонга келганди.