platina.uz
Жамият

Президентликка номзод интернет рекламасидан пул топадиганларни солиққа тортмоқчи

Партиянинг XIII қурултойида номзоднинг дастури тасдиқланган. Асосан умумий гаплардан иборат дастурда бир қатор таклифлар ўрин олган.

Президентликка номзод интернет рекламасидан пул топадиганларни солиққа тортмоқчи

Президентликка номзод Улуғбек Иноятов Интернет, ижтимоий тармоқлар орқали тижорий фаолият, реклама билан шуғулланаётганлар даромадларини солиққа тортишни таклиф қилган.

Бугун, 29 май куни Тошкент шаҳрида Халқ демократик партиясининг XIII қурултойида номзоднинг дастури тасдиқланган. Асосан умумий гаплардан иборат дастурда қуйидагилар ҳам ўрин олган:

  • ижтимоий давлатчилик пойдевори;
  • барқарор жамият ва фаровон турмуш асоси сифатида кучли ижтимоий сиёсат соҳасида пенсия тизимини такомиллаштириш;
  • “Энг кам истеъмол харажатларини белгилаш тартиби тўғрисида”ги, “Кўп квартирали уйлар ва бошқа кўчмас мулк объектларини улуш қўшган ҳолда қуришда иштирок этиш тўғрисида”ги, “Уй-жой қурилишини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги қонунларни қабул қилиш;
  • тиббий хизматларни рақамлаштириш;
  • мактаблар ўқув дастурларида чет тиллар ва IT бўйича ўқув соатларини кескин кўпайтириш;
  • “мактаб солиғи”ни жорий этиш;
  • ижара компенсация тизимини докторантларга нисбатан ҳам жорий этиш;
  • пенсионерларнинг ҳаёт даражасини яхшилаш;
  • уларнинг ижтимоий фаоллигини кучайтириш;
  • иқтисодиётда давлатнинг фаол роли ва иштирокини сақлаб қолиш;
  • маҳаллий инвесторларга хорижий инвесторлар билан бир хил имтиёзлар бериш;
  • қимматбаҳо мол-мулк учун солиқ жорий этиш;
  • Интернет, ижтимоий тармоқлар орқали тижорий фаолият, реклама билан шуғулланаётганлар даромадларини солиққа тортиш;
  • якка тартибдаги тадбиркорлар ва юридик шахслар шуғулланиши мумкин бўлган соҳаларни ҳамда ўзини ўзи банд қилган деб ҳисобланадиган фаолият турлари рўйхатини кенгайтириш;
  • вилоят, туман (шаҳар) судлари раисларини ҳар йили ротация қилиш;
  • одил судловни амалга оширишда ҳакамлар ҳайъати институтини жорий қилиш;
  • соҳавий назорат органлари (инспекциялар) фаолиятини кучайтириш;
  • фуқароларнинг меҳнат ҳуқуқлари амалга оширилишида жамоатчилик назорати ва меҳнат инспекциясининг ролини ошириш;
  • тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш йўлакларини хатловдан ўтказиб, светофорлар билан жиҳозлаш;
  • айрим давлат функцияларини босқичма-босқич фуқаролик жамияти институтларига ўтказиш;
  • инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро ҳужжатларга қўшилиш;
  • Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг фаолиятида очиқлик ва ошкораликни таъминлаш.

Эслатиб ўтамиз, 9 июль куни Ўзбекистонда навбатдан ташқари президент сайлови бўлиб ўтади.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid