Нодирбек Абдусатторов халқаро онлайн турнир ғолибига айланди
Шунингдек, Абдусатторов турнир ғолиби сифатида 30 минг доллар пул мукофотига эга бўлди.

Нодирбек Абдусатторов халқаро "ChessKid" онлайн турнирида ғолиб бўлди.
Абдусатторов гранд финалда америкалик гроссмейстер Фабиано Каруанани 2,5:1,5 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Шу тариқа, у ғолиб бўлгани сабаб 30 минг доллар пул мукофотини қўлга киритди.