platina.uz
Жамият

QR-кодли "метрика" берилиши бошланади

Бу амалиёт Тошкентда кучга кириб бўлган, аммо қанчалик ишлаётгани ҳозирча маълум эмас.

QR-кодли "метрика" берилиши бошланади

Энди туғилганликни туғуруқхоналарда қайд этиш тартиби 2023 йил 1 январдан Тошкент шаҳрида, 2023 йил 1 июндан эса бутун республика ҳудудида жорий этилади.

Яъни бола туғилганда туғуруқхона QR-кодли маълумотнома беради ва бу туғилганлик ҳақидаги гербли гувоҳномага тенглаштирилади. Давлат органлари ва ташкилотлар уни қабул қилишни рад этиши тақиқланади.

Бу амалиёт Тошкентда кучга кириб бўлган, аммо қанчалик ишлаётгани ҳозирча маълум эмас. Лекин агар ишлаб кетса, кўп саргардонликларга чек қўйилади.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid