Ўзбекистон халқ шоири Ойдин Ҳожиева вафот этди
Platina.uz жамоаси марҳуманинг яқинлари ва оила аъзоларига ҳамдардлик билдиради.

Ўзбекистон халқ шоири Ойдин Ҳожиева узоқ давом этган хасталикдан сўнг 81 ёшида вафот этди.
Ойдин Ҳожиева 1942 йили Навоий вилоятининг Қизилтепа тумани Бўстон қишлоғида туғилган. 1960 йили ўрта мактабни, 1966 йили Тошкент Давлат университетининг филология факультетини тугатган.
Марҳума 1965-1976 йилларда “Шарқ юлдузи” журналида адабий ходим, бўлим мудири, 1976-1985 йиллар “Саодат” журналида бўлим мудири, 1985-1995 йилларда “Гулхан”, 1995 йилдан эса “Саодат” журнали бош муҳаррири лавозимида меҳнат қилган.