Халқ демократик партиясидан Президентликка номзод таклифи берилди
Халқ демократик партиясидан Иноятов Улуғбек Илясович номзоди президентликка номзод сифатида партиянинг Қурултойида кўриб чиқиш учун маъқулланди.

Бугун, 12 май куни Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгашининг навбатдан ташқари пленуми бўлиб ўтди.
Пленумда 2023 йил 9 июль куни ўтказилиши белгиланган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг иштироки тўғрисида масала муҳокама этилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентлигига партия электорати, тарафдор ва фаоллари томонидан тавсия этилган Иноятов Улуғбек Илясович номзоди партиянинг Қурултойида кўриб чиқиш учун маъқулланди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Экопартиясидан Абдушукур Хамзаев номзоди кўрсатилгани ҳақида хабар бергандик.