Жиззахда бедарак йўқолган боланинг мурдаси каналдан топилди
Марҳумнинг ўлим сабабини аниқлаш мақсадида суд-тиббий экспертизаси тайинланган.

Ижтимоий тармоқда Жиззахдаги каналдан бедарак йўқолган боланинг мурдаси топилганлиги ҳақида хабар тарқалди.
Бош прокуратура хабар беришича, Бахмал тумани “Истиқлол” маҳалласида яшовчи фуқаро Ж.Х. 5 ёшли фарзанди А.А. 2023 йил 3 май куни ўйнаб уйидан чиқиб кетиб, қайтиб келмасдан бедарак йўқолганлиги ҳақида мурожаат қилган.
2023 йил 5 май куни вояга етмаган А.А.нинг мурдаси “Туятортар” каналидан топилган.
Марҳумнинг ўлим сабабини аниқлаш мақсадида суд-тиббий экспертизаси тайинланган.
Ҳозирда Бахмал тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув давом этмоқда.