ФИФА президенти Ўзбекистон футбол ассоциациясига ташриф буюрди
Айни вақтда Ўзбекистонда бўлиб турган ФИФА президенти Жанни Инфантино "Grassroots" футбол фестивалида иштирок этиш учун мамлакатимиз Футбол ассоциациясида бўлиб турибди.

ФИФА президенти Жанни Инфантино "Grassroots" футбол фестивалида иштирок этиш учун Ўзбекистон Футбол ассоциацияга келди.
Жанни Инфантинони ЎФА президенти Абдусалом Азизов, вице-президент Равшан Ирматов ва Одил Аҳмедов ҳамда Ёшлар сиёсати ва спорт вазири Адҳам Икромовлар кутиб олди.
Шунингдек, ФИФА президенти вилоят футбол ассоциациялари вице-президентлари билан ҳам учрашди.