Янги Конституция кучга кирди
Кеча бўлиб ўтган референдумида қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни бугун, 1 майдан эътиборан кучга кирди.

Эслатиб ўтамиз, референдумда 84 фоиздан ортиқ давомат кузатилди. Якуний натижаларга кўра, жами 16,6 млн. овоз берилди, шундан 15 млн.дан ортиғи ёқлаб чиқди.
1,5 млн. киши қарши бўлди. 73,6 мингта овоз ҳақиқий эмас деб топилди.