Ўзбек аёли Японияда депутат бўлди

"Бу гал Сетагая участка мажлиси сайловида биринчи марта 6771 овоз билан сайландим. Бугун ғолиблик сертификатимни олиш учун Сетагая бўлимига бордим", деб ёзган у.
Ушбу сайлов кампаниясида Орзугул Бобохўжаева "Японияни яхши кўрганим учун жим туролмайман" шиори остида сайловчиларига мурожаат қилган.