platina.uz
Жамият

Энди ҳам дарахтларга зарар етказиб бўпсиз

Бу гап кўпроқ қурилишларга муккасидан кетган тадбиркорларга тааллуқли.
Энди ҳам дарахтларга зарар етказиб бўпсиз

Табиат ресурлари вазирлиги томонидан дарахтларни асрашга қаратилгантелеграм бот — @ecogovuz_botishga туширилди.

Мақсад аҳолининг эътиборини дарахтларни асрашга жалб қилиб, жамоатчилик назоратини кучайтиришдир.

Телеграм бот қуйидаги функциялардан иборат:

  • мурожаатни қайси тилда юборишни танлайсиз;
  • исм-шарифингиз ҳамда алоқа учун телефон рақамингизни киритасиз;
  • мурожаат қилинаётган ҳудудни танлайсиз;
  • шикаст етказилган дарахтнинг жойлашувини (геолокацияси) юборасиз;
  • дарахтга етказилган зарар ҳақида маълумот ва ушбу ҳолат акс этган суратни юборасиз.

"Бот орқали мурожаатингизнинг ўрганилиш ҳолати ҳақида ҳам маълумот олишингиз мумкин", дейилади хабарда.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid