“Қашқадарёда 14 ёшли қизнинг калтакланиши”га нисбатан жиноят иши қўзғатилди

“Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 110-моддаси (Қийнаш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда бир нафар гумонланувчи шахс процессуал тартибда ушланди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда” дея хабар берди Бош прокуратура матбуот котиби Хаёт Шамсутдинов.
Эслатиб ўтамиз: жорий йил 11 апрелда “Хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун (ЎРҚ–829-сон, 11.04.2023 йил) Президент томонидан имзоланган. Қонунда оилавий (маиший) зўравонлик учун жавобгарлик киритилган.