Яна Япония бош вазири суиқасдга учради

Айтилишича, Вакаяма шаҳрида номаълум шахс бош вазирга қарата оловли буюмни улоқтирган. Қурбонлар ва жабрланганлар йўқ.
Полиция гумондор шахсни ушлаган.
Бош вазирларга суиқасд қилиш Японияда ёмон одатга айланяпти. 2022 йилда ҳам собиқ бош вазир Синдзо Абэ чиқиш қилаётганда отиб ўлдирилганди.