“Зўравонлик — бизнинг маданиятимиз эмас!” – Саида Мирзиёева

“Мен ушбу ғалаба билан фахрланаман ва унда иштирок этган барчадан миннатдорман! Олдинда ушбу моддалар ишлаши ва жамият ўзгариши учун қийин ва узоқ йўл турибди.
Мен барча давлат органлари, фуқаролик жамиятлари, фаоллар ва медиа — барча-барчани бу жараёнга қўшилиб, зўравонликка қарши курашнинг ягона механизмига айланишга чақираман. Зўравонлик — жиноят. Зўравонлик — бизнинг маданиятимиз эмас!” – деди Саида Мирзиёева.
Аввалроқ, сенаторлар аёллар ва болаларни зўравонликдан ҳимоя қилиш ҳақидаги қонунни қабул қилишгани ва янги қонун билан 6 турдаги жиноятлар учун жазо чоралари оғирлаштирилаётгани ҳақида хабар қилгандик.