Тошкентда мактаб ўқувчиси вафот этди

Бош прокуратура матбуот хизматининг Platina.uz сайтига маълум қилишича, мактаб кузатув камераси ёзувлари ўрганилганда жанжал ё келишмовчилик ҳолати кузатилмаган.
Суд тиббий экспертизасининг 11 апрелдаги дастлабки хулосасига кўра, марҳумнинг ўлимига "ошқозон ости безига кенг кўламли қон қуйилиши, ўткир юрак-қон томир етишмовчилиги, ўнг кўз ёнида шилинма, ички аъзолари тўлақонлиги, бош мия ва ўпкалар шиши" сабаб бўлган.
Ҳозир терговга қадар текширув олиб бориляпти.