platina.uz
Жамият

Сурхондарёда Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати инспектори 800 АҚШ доллар пора билан қўлга олинди

Сурхондарёнинг Узун туманида Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати инспектори қўлга тушгани айтилмоқда. Бош прокуратура матбуот котиби Хаёт Шамсутдинов бу ҳақда Platina.uz га маълум қилди.
Сурхондарёда Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати инспектори 800 АҚШ доллар пора билан қўлга олинди

Маълум қилинишича, Сурхондарёнинг Узун туманида Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати инспектори ойналарини махсус рухсатномасиз қорайтириб олган ҳайдовчидан ҳолат бўйича ҳужжатларни расмийлаштирмаслик эвазига 800 АҚШ доллар олаётган пайтда қўлга олинган. Унга нисбатан пора олиш (ЖК, 210-модда) жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчи процессуал тартибда ушланган.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid