“Ташаббусли бюджет”нинг ғолиб лойиҳалари эълон қилинди

“Ташаббусли бюджет” лойиҳасининг 2023 йил 1-мавсуми якунланди. Унда Ўзбекистон бўйлаб “Open Budjet” портали орқали 33 680 та ташаббус учун 16 миллиондан ортиқ овоз берилди.
Овоз бериш жараёни якунларига кўра, 1666 та лойиҳа ғолиб деб топилди.
"Мазкур жараёнда иштирок этган барча фуқароларга миннатдорчилик билдирган ҳолда, "Ташаббусли бюджет" лойиҳасининг кейинги мавсум жараёнларида фаол бўлишингизни сўраб қоламиз", дейилади хабарда.
Ғолиб бўлган лойиҳалар билан шу ерда танишишингиз мумкин.