platina.uz
Жамият

Март ойида 21,9 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилган – "Ўзэнергоинспекция"

Ноқонуний фойдаланиш ҳолатларининг энг кўпи Фарғона, Наманган, Жиззах ва Самарқанд вилоятлари ҳиссасига тўғри келади.
Март ойида 21,9 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилган – "Ўзэнергоинспекция"

Жорий йилнинг март ойида Энергетика вазирлиги ҳузуридаги "Ўзэнергоинспекция" ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда ўтказилган назорат тадбирларида 510 та ҳолатда 46,2 млн кВт⋅соат электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Бунинг натижасида тизимга 21,9 млрд сўм зарар етказилганлиги маълум бўлди. Ушбу ҳажмдаги электр энергияси ўртача 231 мингта хонадоннинг бир ойлик истеъмолини ташкил қилади.

Ноқонуний фойдаланиш ҳолатларининг энг кўпи Фарғона, Наманган, Жиззах ва Самарқанд вилоятлари ҳиссасига тўғри келади.

Мисол учун, Наманган вилоятидаги “М. С. С.” МЧЖга қарашли метал маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи цехда 1,6 млрд сўм, Самарқанд вилоятидаги “М. К.” МЧЖда 898 млн сўм, Фарғона вилоятидаги “Д. К.” МЧЖда 349 млн сўм миқдорида қайта ҳисоблаш ишлари амалга оширилди.

Қоидабузар истеъмолчиларга нисбатан белгиланган тартибда чоралар кўрилиб, тегишли ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этилди.

Ҳудудларда назорат тадбирлари давом этмоқда.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid