platina.uz
Жамият

“Права”сини вақтида алмаштирмаганлар жарима тўлайдими?

2010 йилгача олинган ҳайдовчилик гувоҳномаларини алмаштириш муддати тугаб бормоқда. Тармоқларда “31 март кунига қадар ҳайдовчилик гувоҳномасини янгисига алмаштиришга улгурмаган фуқаролар жарима тўлайдими?” мазмунидаги саволлар кўпайди. Ички ишлар вазирлиги ойдинлик киритди.
“Права”сини вақтида алмаштирмаганлар жарима тўлайдими?

2010 йилгача олинган ҳайдовчилик гувоҳномаларини алмаштириш муддати тугаб бормоқда. Тармоқларда “31 март кунига қадар ҳайдовчилик гувоҳномасини янгисига алмаштиришга улгурмаган фуқаролар жарима тўлайдими?” мазмунидаги саволлар кўпайди. Ички ишлар вазирлиги ойдинлик киритди.

Қайд этилишича, 1 апрелдан бошлаб 2010 йилгача берилган ҳайдовчилик гувоҳномалари ҳақиқий ҳисобланмайди ва улар билан автомобил бошқариб бўлмайди. Ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш муддатларидан кейин мурожаат қилганда маъмурий жазо қўлланилмайди. Фақат автомобилни бошқариш ҳуқуқи берилмайди. Яъни муддати ўтган ёки белгиланган муддатларда алмаштирилмаган ҳайдовчилик гувоҳномаси билан автомобил бошқарган шахсга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 135-моддаси билан ҳужжатсиз бошқариш сифатида маъмурий баённома расмийлаштирилади.

Алоҳида таъкидлаш керакки, 2023 йил 1 апрелдан кейин ҳам 2010 йилгача олинган ҳайдовчилик гувоҳномаларини ҳеч қандай жарима тўловларисиз алмаштириш давом эттирилади.

Эслатиб ўтамиз, Адлия вазирлиги эски ҳайдовчилик гувоҳномаларини алмаштириш муддатига кам вақт қолганини эслатгани ҳақида хабар бергандик. Шунингдек, "Права"нгизни алмаштиришингиз учун яна бир қулайлик яратилгани борасида маълум қилгандик.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid