Осиё Кубоги U-17га қуръа ташланди — Ўзбекистон Япония билан бир гуруҳда

Бангкок шаҳрида ўсмирлар ўртасидаги Осиё кубоги мусобақасининг финал ўйинларига қуръа ташлаш жараёни бўлиб ўтди.
Унга кўра, Жамолиддин Раҳматуллаев шогирдлари Япония, Вьетнам ва Ҳиндистон ўсмирлари билан беллашадиган бўлди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Ўзбекистон мезбонлигидаги Осиё чемпионатида ғолиб чиққанди. Осиё чемпионларига Президент совғаси автомобил топширилганди.
Шунингдек, ёшлар терма жамоамиз Россияга қарши ўртоқлик учрашувида мағлубиятга учрагани ҳақида ҳам хабар бергандик.