platina.uz
Жамият

Самарқандда бир оиланинг 4 нафар аъзоси газ портлашидан ҳалок бўлди

Ижтимоий тармоқларда тарқалган Самарқанд вилояти Каттақўрғон тумани, “Мадраса” маҳалласида яшаган бир оиланинг 4 нафар аъзоси газ портлашидан ҳалок бўлгани ҳақидаги маълумотни Самарқанд вилоят прокуратураси тасдиқлади.
Самарқандда бир оиланинг 4 нафар аъзоси газ портлашидан ҳалок бўлди

Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманидаги хонадонларнинг бирида мудҳиш ҳодиса содир бўлди.

Вилоят прокуратурасининг маълум қилишича, 2023 йил 17 март куни соат 05:00 да Каттақўрғон тумани, “Мадраса” маҳалласида яшаган А.Р. уйидаги табиий газга мўлжалланган иситиш печини эҳтиётсизлиги билан нотўғри ўт олдирганлигидан келиб чиққан қисқа муддатли чақнаш кузатилганлиги оқибатида А.Р, турмуш ўртоғи К.Ф, набиралари И.А. ҳамда О.А.лар 50 - 60 % куйиш жароҳатлари билан даволаниш учун туман тиббиёт бирлашмасига жойлаштирилган.

2023 йил 26 март куни К.Ф. Каттақўрғон туман тиббиёт бирлашмасида, вояга етмаган И.А. ва О.А. лар РШТЁИМ Самарқанд филиалида вафот этган.

2023 йил 27 март куни А.Р. Каттақўрғон туман тиббиёт бирлашмасида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Каттақўрғон туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Терговга қадар текширув ҳаракатлари вилоят прокуратураси томонидан назоратга олинган.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid