Хонанда хотинини пичоқлаб ўлдирганликда айбланмоқда

Хонанда Дилмурод Далиев кеча, 23 март куни тунда хотинини пичоқлаб қўйди. Бунинг оқибатида аёл вафот этган.
Бош прокуратура матбуот котиби Хаёт Шамсутдиновнинг Platina.uz'га хабар беришича, оилавий жанжал оқибатида эркак ошхона пичоғи билан аёлга бир неча марта пичоқ урган. Натижада марҳума олган тан жароҳатлари туфайли воқеа жойида вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми (қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган.