«Қамчиқ» довонида юк машинаси ёниб кетди

23 март куни «Қамчиқ» довонида юк машинасининг кабина қисмида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, соат16:55 да "Қамчиқ" Махсус қидирув, ёнғин-қутқарув бошқармасига А-373 автомобиль йўлининг "Қамчиқ" довонидан ўтган 255 километрда “Водий-Тошкент” йўналиши бўйича ҳаракатланган калава ип ортилган “IVEKO” русумли юк машинаси кабина қисмида юзага келган қисқа туташув натижасида ёнғин содир бўлган.
ФВВ маълум қилишича, зудлик билан айтилган манзилга 2 та ёнғин-қутқарув экипажи етиб бориб ёнғин бартараф этилган.
"Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ", — дейилади хабарда.