Сирдарё вилояти ҳокими футболчи Аббос Файзуллаевнинг ота-онасига «Умра» сафарига йўлланма берди

Гулистон шаҳрида Наврўз тантаналари ва сайли бошланган.
Сирдарё вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Акмалжон Махмудалиев ташкил этилган байрам тадбирларида иштирок этмоқда.
Тадбирда футбол бўйича U-20 Осиё Кубоги ғолиби, чемпионатнинг «Энг яхши футболчиси», сирдарёлик Аббос Файзуллаевнинг ота-онасига вилоят аҳли номидан «Умра» сафарига йўлланма берилди.
Эслатиб ўтамиз, кеча Президент томонидан Осиё чемпионлари, жумладан, Аббос Файзуллаевга ҳам Gentra автомобили топширилганди.