Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси аъзоларига бугун автомобил топширилади

Бугун соат 11:00 да «Бунёдкор» стадионида U 20 Осиё Кубогида чемпионликни қўлга киритган Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг тақдирлаш маросими бўлиб ўтади.
Футбол бўйича Осиё чемпионларининг ҳар бирига Lacetti (Gentra) автомобили тақдим этилади.
Эслатиб ўтамиз, Равшан Ҳайдаров шогирдлари финал учрашувида Ироқ устидан кичик 1:0 ҳисобида ғалаба қозонганди.