Хоккей бўйича Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Осиё ва Океания чемпиони бўлди

Хоккей бўйича 18 ёшгача бўлган Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Осиё ва Океания U-18 чемпионати ғолибига айланди. Мусобақа Мўғулистон пойтахти Улан-Батор шаҳрида 11−17 март кунлари бўлиб ўтди.
Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Туркманистон (5:0), Эрон (14:1), Мўғулистон (7:4), Таиланд (10:2) ва Бирлашган Араб Амирликлари (8:1) жамоаларини мағлуб этди. Шу тариқа, вакилларимиз мусобақа ғолиблигини қўлга киритди.
Терма жамоа сардори Жасурбек Рустамхонов турнир тўпурари бўлди. У бешта ўйинда 26 (14 гол ва 12 голли узатма) очко тўплаган.