Ўзбекистон пиёз экспортига киритган вақтинча чекловни бекор қилди

15 мартдан Ўзбекистонда пиёз нархи барқарорлашгани сабабли унинг экспортига қўйилган вақтинчалик чеклов бекор қилинди. Бу ҳақда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
Маълумки, пиёз нархининг кескин ўсиши, аҳолининг ички истеъмол талабини қондириш ҳамда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида юртимизда жорий йилнинг 1 апрелига қадар пиёз экспортига вақтинча чеклов ўрнатилган эди.