Ҳоким ўринбосари лавозимидан озод этилди

Олмазор тумани ҳокими ўринбосари — оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Дадаходжаева Мухаррам Эсануллаевна лавозимидан озод этилди.
Эндиликда туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар масалалари бўйича ўринбосари Саъдуллаев Зиёдулло Файзулло ўғлига - туман ҳокими ўринбосари - Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи вазифаларини вақтинчалик бажариш вазифаси юкланди.