Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Осиё чемпионати финалига йўл олди

U-20 Осиё кубоги ярим финали доирасида Ўзбекистон — Корея Республикаси учрашуви ўз ниҳоясига етди.
Учрашувнинг асосий ва қўшимча дақиқаларида ҳисоб очилмади. Пенальтилар сериясида яна Равшан Ҳайдаров жамоаси ғалаба қозонди.
Шу тариқа, ёшлар терма жамоамиз Осиё чемпионатининг финалига йўл олди. Энди финал баҳсида Ироққа қарши ўйнайди.