Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси жаҳон чемпионатига йўл олди!

Футбол бўйича 20 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё Кубоги—2023 чорак финалида Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Австралияга қарши баҳс олиб борди.
Асосий бўлимларда дуранг қайд этилди. Равшан Ҳайдаров шогирдлари пеналтилар сериясида ғалаба қозониб, ЖЧ йўлланмасини қўлга киритди.
Шу тариқа, терма жамоа аъзолари Индонезия мезбонлик қиладиган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этади. Шунингдек, Осиё чемпионати ярим финалида иштирок этади.