platina.uz
Жамият

Ўзбекистон ЖСТга қўшилиш учун музокаралар олиб боришга тайёрланмоқда

Ўзбекистон ЖСТга қўшилиш учун музокаралар олиб боришга тайёрланмоқда
Бош вазир ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Хўжаев раислигида Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлишнинг ҳозирги ҳолати, бу бўйича Ишчи гуруҳнинг 6-йиғилишини ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда. Маълум қилинишича, ҳозирга қадар ЖСТга аъзо давлатлар режалаштирилган музокараларни ташкил этиш учун барча зарур ҳужжатларни олган. ЖСТга аъзо давлатлар ва Ташкилот Котибияти билан аввал эришилган келишувларни ўз вақтида амалга ошириш юзасидан икки томонлама музокаралар ва маслаҳатлашувлар ўтказилмоқда. Тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарларига барча зарур ҳужжатларни тайёрлаш ва ЖСТга аъзо давлатлар билан аниқ муддатларда икки томонлама музокараларни якунлаш бўйича индивидуал режалар ишлаб чиқиш топширилди.
© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid