
Жамият
Қорасув каналининг 9 км узунликдаги қисми ободонлаштирилади
Лойиҳа икки босқичда амалга оширилаётган бўлиб, дастлаб Ўрта Чирчиқдаги Тинчлик ва Қорасув маҳаллалари оралиғидаги 1,6 километр узунликда соҳил қисми ободонлаштирилди. Пиёдалар учун замонавий йўлаклар, фаввора, воркаут майдончалари, аквапарк ҳамда кўприк ости туннели барпо этилди.