
Иқтисод
Йилига 20,6 минг тонна парранда гўшти етиштириш имконияти мавжуд: Президент Балиқчидаги кластерда бўлди
Мазкур паррандачилик кластерига 2010 йилда асос солинган. Бугунги кунда унинг Андижон вилоятида 5 та, Наманган вилоятида 3 та хўжалиги мавжуд. Тошкент вилоятидаги корхонада эса паррандалар учун озуқа ишлаб чиқарилади. Кластерда озуқа тайёрлаш, парранда боқиш, сўйиш, гўштни қайта ишлаш, қадоқлаш ва истеъмолчига етказиб беришни қамраб олган тўлиқ ишлаб чиқариш занжири яратилган.